Фуқаролик қурилиши



“NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ фаолияти йўналишларидан бири бўлиб фуқаролик қурилиши соҳасида лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ҳисобланади. Корхона, бино ва иншоотларни “калити билан топшириш” қурилишида, фуқаролар учун мўлжалланган объектларни тиклашда, шу жумладан турар - жой уйларини, маъмурий ва офис биноларини, ижтимоий соҳа биноларини, ўқув, спорт, жисмоний тарбия - соғломлаштириш, меҳмонхона ва савдо мажмуаларини, шунингдек уларга боғлиқ инфратузилмаларнинг қурилишида фаол иштирок этади.

Ўз фаолиятида “NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ Ўзбекистоннинг йирик инвестиция - қурилиш лойиҳаларида ва саноат - фуқаролик қурилиш дастурларини амалга оширишда буюртмачи, мувофиқлаштирувчи ва бош пудратчи каби асосий вазифаларни бажарган ҳолда бажарилаётган ишлар сифати муҳимлигига амал қилади.

“NEFTGAZMONTAJ” қурилиш участкаларида қурилиш - монтаж ишлари татбиқ этилган сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган меъёрий - техник ҳужжатлар ва лойиҳа - смета ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда бажарилади.

Турли типдаги иншоотларни барпо этиш бўйича катта тажрибага эга бўлган ҳолда, биз фуқаролик қурилиши бўйича исталган мураккабликдаги ишларни бажаришга тайёрмиз, ва фуқаролик қурилиши бўйича Сизга тўлиқ хизматлар мажмуини таклиф қиламиз. Компания амалга оширилган ўнлаб йирик лойиҳаларга эга, Сиз улар билан “муваффақиятлар тарихи” бўлимида танишишингиз мумкин.